ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, машиналари, механизмлари /Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 22.12.2022 й. 250-сон "O`Z DST 670:2022 "Ёғоч эшиклар. Умумий техник талаблар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.01.2023 й. 138-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.01.2023 й.
N 138
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚУРИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
22.12.2022 й.
250-сон
БУЙРУҒИ
O`z DSt 670:2022 "Ёғоч эшиклар.
Умумий техник талаблар" Ўзбекистон
Республикасининг давлат стандартини
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2023 йил 18 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 138]
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. O`z DSt 670:2022 "Ёғоч эшиклар. Умумий техник талаблар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1996 йил 10 сентябрдаги 51-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўз РСТ 670-96 "Ёғоч эшиклар. Умумий техник талаблар" Ўзбекистон Республикасининг стандарти ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. Закиров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).